Хориждаги ўзбекистонликлар қайси давлатларда овоз бера олиши маълум бўлди

Хориждаги ўзбекистонликлар қайси давлатларда овоз бера олиши маълум бўлди

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 37 та давлатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га МСК матбуот хизмати маълум қилди.

МСК шунингдек, айнан қайси хорижий мамлакатларда ўзбекистонликлар овоз бериши мумкинлиги тўғрисида маълумот берди.

«Мазкур участкалар Австрия, Афғонистон, АҚШ, БАА, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Қувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Уммон, Франция, ХХР, Ҳиндистон, Швейцария, Эрон ва Японияда жойлашган», — дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!