Хориж фуқаросини Ўзбекистонга таклиф қилиш учун онлайн хизмат кўрсатилади

Хориж фуқаросини Ўзбекистонга таклиф қилиш учун онлайн хизмат кўрсатилади

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бунда, ваколатли давлат органи томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждан таклиф қилиш учун ваколатли давлат органига анъанавий тарзда мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати тартиби ҳам сақлаб қолинади.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланади.

Тегишли вазирлик ва идораларга олти ой муддатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш билан боғлиқ электрон мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юкланди.

Ваколатли органлардан бири бўлган Давлат хавфсизлик хизмати ҳисобланиб, у етти иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон ҳудудига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали фикрини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!