Хоразмнинг собиқ ҳокими Ислом Каримов кам овоз олгани учун ишдан кетганми?

Хоразмнинг собиқ ҳокими Ислом Каримов кам овоз олгани учун ишдан кетганми?

Хоразм вилоятининг собиқ ҳокими Римажон Худойберганова кун.уз нашрига интервью берди. У суҳбат давомида вилоятдаги раҳбарлик даври ва ишдан олиниши ҳақида гапирди. 

Худойберганованинг таҳмин қилишича унинг ишдан олинишига ўша пайтдаги сайлов натижаси сабаб бўлган. Унинг айтишича ўшанда Ислом Каримов вилоятда 36,7 фоиз, Муҳаммад Солиҳ эса 57 фоиз овоз олган. 

“Ислом Абдуғаниевичга: «Мени ишдан олаверинг, ўрнингизда бўлганимда, ўзим ҳам шундай қилардим», деганман.

Буни рақобатчиларим уюштирган деган шубҳам ҳам бор. Бундан ташқари, баъзи раҳбарлар «биз эркакмиз, аёл киши бошлиқ бўлса, бошимизни қандай кўтариб юрамиз», деб арз қилишгани ҳақида ҳам эшитганман” – дейди собиқ ҳоким. 

Шунингдек, Худойберганова унинг устидан туҳмат қилиб, машинаси ва уйлари текширилгани, ҳатто қариндошларининг ҳам мол-мулки санаб чиқилганда ҳам айб топа олишмаганини таъкидлади. Вилоят ҳокими раҳбарлигидан олингач Римажон ипакчилик ва пиллачилик соҳасидаги раҳбарлик лавозимларида 15 йил ишлаган ва 2007 йилдан буён нафақада. 

Маълумот ўрнида, Худойберганова Римажон Матназаровна 1942 йилда Хоразм вилоятида туғилган. У 1988-1991 йиллар давомида Хоразм вилоятини бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!