Хоразмлик қиз ўз отасининг қотилига айланди

Хоразмлик қиз ўз отасининг қотилига айланди

Шу йилнинг 23 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал туфайли отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Б.Қ. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!