Хоразмлик фуқаро тотализатор орқали фуқароларнинг пулини ўмариб, 4 та уй ва машиналар сотиб олгани аниқланди

Хоразмлик фуқаро тотализатор орқали фуқароларнинг пулини ўмариб, 4 та уй ва машиналар сотиб олгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.М. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб, эвазига ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситаларини расмийлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!