Хоразмлик эркак ИИБ ходимини дўппослади

Хоразмлик эркак ИИБ ходимини дўппослади

Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг қўйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, барча даражадаги тузилмаларнинг вазифалари ва функцияларини аниқ белгилаш, замонавий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда куч ва воситаларни оқилона тақсимлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ айрим фуқароларимиз томонидан ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисобланган милиция ходимларини ўз хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қиладиган ҳаракатлар содир этилиши ҳамон кузатилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди судьяси М.Рузметовнинг маълум қилишича, 1984 йилда Хоразм вилоятининг Хазорсп туманида туғилган фуқаро Ж.Қўчқоров (шахсларнинг исмлари ўзгартирилган) 2019 йил 5 сентябрь куни соат 21 ларда “Дамас” русумли автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб келиб, чорраҳада хизматни ўтаётган йўл патрул хизмати ходимларини кўриб, автомашинадан тушиб қочган. Ички ишлар ходимлари ҳуқуқбузарлик содир этиб ҳодиса жойидан яширинган шахсни ушлаш мақсадида унинг кетидан у кирган уйга бориб, ҳайдовчини ортидан келганлигини айтганда Ж.Қўчқоров хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори С.Болтаевнинг қонуний талабига маст ҳолда қаршилик кўрсатиб, унинг юзига мушти билан кейинчалик ғишт билан урган пайтда унга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган ЙПХ инспектори О.Нуржоновни кетмон билан дастлаб ўнг қўлига ва бош қисми энса соҳасига уриб, тани-баданига оёғи билан тепган ва қўлидаги кетмон билан ЙПХ инспектори М.Эркаевни урмоқчи бўлиб қувлаб, хизмат вазифасини бажараётган, ҳокимият вакили ҳисобланган ЙПХ инспекторларининг шаънига турли хил уятсиз сўзларни айтиб, уларни ўз хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Суд ҳукми билан судланувчи Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш тариқасидаги жазо чораси  тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!