Хоразмдаги фожиа: бир кунда бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди

Хоразмдаги фожиа: бир кунда бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Хоразм вилоятида оммавий заҳарланиш юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 22 октябрь куни соат 22.00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!