Хоразмда юз берган ёнғинда уй эгасининг набираси ҳалок бўлди

Хоразмда юз берган ёнғинда уй эгасининг набираси ҳалок бўлди

Шу йил 31 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Б.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида уйининг 70 кв.м. майдонида том бостирмаси ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Б.Б.нинг бирга яшаган набираси С.Б. куйиш жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!