Хоразмда хавфли рецидивист яна жиноятга қўл ўрди

Хоразмда хавфли рецидивист яна жиноятга қўл ўрди

Хоразм. 2020 йилнинг 13 июль кунидан 14 июль кунига ўтар кечаси соат 02:00 да муқаддам судланган 30 ёшли Д.Х., Урганч шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган “ТELEFONLAR MARKAZI” оилавий корхонасига кириш эшигидаги қулфини бузиб, ичкарига ғайриқонуний равишда кириб, 21 дона турли русумдаги уяли алоқа воситаси ва икки дона мусиқа кучайтиргич ҳамда 350.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, жами 30.000.000 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Д.Х.,дан жиноий йўл билан қўлга киритилган уяли алоқа воситалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Д.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!