Хоразмда уй портлади. 15 яшар қиз ҳалок бўлди

Хоразмда уй портлади. 15 яшар қиз ҳалок бўлди

2021 йил 8 январь куни соат 03:41 да Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Исломхўжа кўчаси, 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлиб, яшаш уйининг деворлари ва томи қулаган ҳамда уйнинг 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Воқеа жойида ФВБ ёнғин-қутқарув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида соат 04:50ларда уй эгаси қизининг (2005 й.т.) жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғинда уй эгаси Ш.Э.нинг юз қисми, қўллари 22 % термик куйиб, шифохонага ётқизилган.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!