Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллар пора талаб қилган масъул ушланди

Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллар пора талаб қилган масъул ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчиси Р.дан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратуранинг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!