Хоразмда қўшнилар жанги ўлим билан тугади

Хоразмда қўшнилар жанги ўлим билан тугади

2019 йил 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи 26 ёшли С.И. қўшниси 45 ёшли Б.Т.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, Б.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. С.И. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!