Хоразмда қўшмачи эркакларга суд ҳукми ўқилди

Хоразмда қўшмачи эркакларга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди раиси Ў.Машарифов томонидан Хива шаҳар, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида қўшмачилик жиноятини содир этган Б.О (исми ўзгартирилган) ва Ж.Нга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда  Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди "Aniq.uz"га хабар берди.

Суд мажлисида Б.О ва Ж.Н айбларига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2019 йил 20 апрель куни соат 1330 да ғаразли ёки бошқа паст ниятларда Ж.Ннинг хонадонида фуқаро К.Н (аёл) ва Д.Анинг жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб бериб, 30.000 сўм пул эвазига қўшмачилик қилган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланганлигини таъкидлади.

Суд судланувчи Б.О ва Ж.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!