Хоразмда қурувчиларни ток урди. Улардан икки нафари вафот этди

Хоразмда қурувчиларни ток урди. Улардан икки нафари вафот этди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Боғдор» маҳалласида жойлашган мактабгача таълим ташкилоти биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳалокатга учради.

«Postda.uz»нинг ёзишича, Хонқа тумани «Катта куч» маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганини бир зумга унутган.

Оқибатда ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урган. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Айни пайтда прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!