Хоразмда она ва унинг 10 ёшли қизи ҳалок бўлди. Сабаби маълум

Хоразмда она ва унинг 10 ёшли қизи ҳалок бўлди. Сабаби маълум

4 январь куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилди.

Ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.

Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, иссиқлик манбааларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ҳамда саломатлигингизга доимо эътиборли бўлинг. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!