Хоразмда ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходими ушланди

Хоразмда ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходими ушланди

Хоразмда 16 октябрь куни ҳарбий қисм чегарачилари билан ўтказилган Экологик назорат тадбири давомида 8 нафар фуқаро ноқонуний ов қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.

Улар Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа туманининг чегараолди ҳудудида тунги соат 02:00 ларда чегараолди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдирган.

Ҳуқуқбузарлардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади.

Ишончли манбанинг хабар беришича, ҳуқуқбузарлардан бири туман ҳокими ўринбосари, яна бири ИИБ масъул ходими, қолганлари савдогарлар эканини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!