Хоразмда нечта оила ўта ночор аҳволда яшаётгани айтилди

Хоразмда нечта оила ўта ночор аҳволда яшаётгани айтилди

Бугун Хоразмда фаоллар билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев камбағаллик ҳақида гапирди.

Президент учрашувда вилоят ривожланишда орқада қолаётганини айтиб, ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан 1,5 баробар, саноат маҳсулоти ва хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича эса 2 баробар паст эканини таъкдилади. Вилоятда бугунги кунда 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда. Шуларнинг 856 таси ўта ночор аҳволда экани айтилди.

Уларни камбағалликдан чиқариш учун Президент аҳолига тадбикрорликни ўргатиш кераклигини айтди. Хоразмда янги корхоналар ташкил этилиб, 200 минг иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!