Хоразмда машҳур бўлган “Капкирчи фолбин” аввал одамларнинг мол-мулкини ўғирлаб, кейин фол орқали уларни топиб бергани аниқланди

Хоразмда машҳур бўлган “Капкирчи фолбин” аввал одамларнинг мол-мулкини ўғирлаб, кейин фол орқали уларни топиб бергани аниқланди

Бозорбой аканинг тўйга боқаётган ҳўкизи ғойиб бўлди. Кун бўйи қишлоқма-қишлоқ сарсон бўлган Бозорбой ака ҳўкизини тополмади. Шунда оғайниларидан бири қўшни тумандаги Боғишамол қишлоғида истиқомат қилувчи “капкирчи” фолбинга учрашишни маслаҳат берди. Бозорбой ака дарҳол таксига ўтириб, унинг уйига келди.

Б.Х томонидан таклиф қилинган пулни кўриб, фол очишга рози бўлган фуқаро Д.Б. фуқаро Б.Х.нинг ҳўкизи йўқолгани ва унинг ҳозирча сўйилмаганини айтиб, эртага келса ҳўкизини қаердан топшини мумкилигини аниқ айтишини билдирган.

У шундай дея капкирни ёнаётган газ плита устига қўйиб, бир неча дақиқа қиздиради ва чўғ бўлиб қизиган капкирни тилига босиб, нималардир дея пичирлади. Хуллас, ушбу ҳаракатлар орқали фол очган Д.Б. Боғишамолга бориб ҳўкизини ўша ердан топиши мумкинлигини аниқ айтиб берган.

Айнан мана шу ҳаракати билан хоразмда донғи кетган “Капкир фолбин”нинг мижозлари ошиб кетди.

Б.Х. ростдан ҳам ҳўкизини фолбин айтган жойдан топди.

Кўп ўтмай фуқаролар Қ.Б, У.Н, Ш. Г., Б.М, С.С. ҳам фолбин ҳузурига боришади ва уларнинг айримларининг иши битиб, айримлари бор-будидан айрилишди.

Фолбиндан умидини узган Б.М, С.С. ва Қ.Б. Ички ишлар бўлимига бориб, воқеани бир бошдан баён қилиб беришди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида калаванинг учи топилгандай бўлди.

Ички ишлар бўлимига олиб келинган “Капкирчи фолбин” билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг барчаси аён бўлди. Содда кишиларнинг мол-мулкини ўғирлаб, суюнчи эвазига “топиб” бераётган бу  фолбиннинг ўзи ўғри бўлиб чиқди. Бу ҳақда Худойберган Жабборов (“Постда” газетаси мухбири) маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!