Хоразмда мактаб ўқувчисини зўрлаган ва ҳомиладор қилган эркак қўлга олинди

Хоразмда мактаб ўқувчисини зўрлаган ва ҳомиладор қилган эркак қўлга олинди

Шовот туманининг 9-синф ўқувчисининг ҳомиладор бўлгани маълум бўлгач, уни бу аҳволга солган кишини қидирув ишлари бошланган.

14 яшар қиз ҳомиладорлигида гумон қилиниб, янгибозорлик 43 ёшли шахс қўлга олингани айтилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган бу шахс Дамас автомашинасида ҳайдовчилик қилиши маълум бўлган.

“7news.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, қўлга олинган эркакка нисбатан ҳозирда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддасига биноан жиноят иши очилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган икки фарзанднинг отаси ҳайдовчилик давомида қизни бир манзилдан бошқасига олиб бориб қўйган ҳамда ана шу вақтда танишиб, қиз билан яқинлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 йил аввал Шовот тумани Буйрачи қишлоғида 13 ёшли қизнинг ўз акасидан ҳомиладор бўлганига оид гап-сўзлар анчагина вақт шов-шувга сабаб бўлган эди.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!