Хоразмда жиноятчи ички ишлар ходимини бир умрлик ногиронга айлантирди

Хоразмда жиноятчи ички ишлар ходимини бир умрлик ногиронга айлантирди

Хоразмда хизмат вазифасини бажараётган Ички ишлар ходимига милтиқдан ўқ узилди. Ходим тирик қолган бўлса-да у бир умрга ногиронга айланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида маълум қилди, деб ёзади "qalampir".

Ғиёсов Ички ишлар органлари ходимларининг оғир меҳнати ҳақида гапираркан, шундай дейди: 

“Охирги вақтларда ички ишлар органлари фаолиятига фақат бир томонлама баҳо бериб, бирон бир хатосини кўриб қолсак, ёмонлашга ўрганиб қолганмиз.

У доим риск билан боғлиқлигини эсдан чиқармаслик зарур. Шу нарсага эътибор қилинмайди. Кўчада бемалол юриш, фарзанди кўчага чиққанида хавотир олмаслик ва кўзга кўринмайдиган бошқа қулайликлар ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолгандек кўринади”, дейди Ғиёсов ходимларга адвокатлик қиларкан.

Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг май ойида Хоразм вилоятида наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахс ушланганда, унинг укаси уйидан милтиқ олиб чиқиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига ўқ узган. Натижада ходим жароҳатланган ва бир умрга ногиронга айланган. 

Шунингдек, жорий йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Поп туманида жиноят қидирув бўлими тезкор вакили қидирувдаги шахсни қўлга олади. Ушбу шахс ўзини ўзи ўлдириш билан таҳдид қилади ва қўлбола тўппончани бошига тирайди. Айни вақтда ички ишлар ходими бунга йўл қўймаслик учун уни тўхтатишга уринади. Қидирувдаги шахс эса бу вақтда ходимга қарата икки марта ўқ узади. 

“Бундай ҳолатларни хеч ким эътиборга олмайди. Бу уларнинг вазифаси, қасамёд қабул қилган”, дейди Шоҳруҳ Ғиёсов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!