Хоразмда фожиа: боғчада икки киши ҳалок бўлди

Хоразмда фожиа: боғчада икки киши ҳалок бўлди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳалокатга учрашди. Хонқа тумани Катта  куч маҳалласида  яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганинини бир зумга унутишди. Оқибатда  ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.

"Постда" нашрига кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!