Хоразмда эркакнинг кўксига пичоқ уришди. Айбдор уками ёки ака-укалар?

Хоразмда эркакнинг кўксига пичоқ уришди. Айбдор уками ёки ака-укалар?

Хоразм вилояти прокуратураси фуқаро Б.Йўлдошевнинг “Youtube” интернет тармоғида чиққан видеомурожаати юзасидан расмий баёнот берди.

"Вояга етмаган Б.Йўлдошев 29.12.2020 йил соат 00-30 ларда туман тиббиёт бирлашмасига "Тез ёрдам" орқали чап томон кўкрак қафасида санчиб кесилган, яъни ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати билан беҳуш ҳолатда олиб борилган. Видео мурожаатда қайд этилган фуқаро А.Полвоновнинг уйидан ҳодиса жойида ишлатилган қонга ўхшаш доғлари бўлган бир дона ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган, бироқ пичоқ ювилгани сабабли, бармоқ изи олиш имкони бўлмаган. 

Тўпланган ҳужжатларга асосан шу куннинг ўзида Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган А.Полвоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

А.Полвонов Б.Йўлдошев билан дастлаб телефон орқали жанжаллашгани, соат 2100 ларда учрашиб ундан калтак еганлиги сабабли ўзаро соат 23-00 да кўчанинг охирида яккама-якка тарзда учрашиб олишга келишиб, кучи етмаслигини билиб уни қўрқитиш мақсадида ёнида пичоқ олиб чиққани ва жанжал вақтида унинг чап томон кўкрак қафасига бир марта санчиб олганини, бу вақтда акаси Ш.Полвонов бу жойда бўлмаганини кўрсатган.

Жабрланувчи вояга етмаган Б.Йўлдошев воқеа бўлган куни соат 23-00 да А.Полвонов билан учрашган вақтда сал нарироқда Ш.Полвоновни ҳам кўргани, ака-укалар уни дўппослагани ва улардан бири пичоқ билан чап томон кўкрак қафасига тан жароҳати етказганини билдирган.

Ш.Полвонов 23-00 ларда унаштирилган қизи билан учрашиб қайтаётганида укаси А.Полвоновнинг югуриб келаёганлигини кўргани ва у Б.Йўлдошевни кўксига пичоқ санчиб олганлигини эшитиб, тез ёрдамга ва унинг қариндошларига хабар қилганлигини билдирган.

Видео мурожаатда Б.Йўлдошев терговга чақиришмаганини кўрсатган.

Лекин, дастлабки тергов давомида кўрсатмаларда юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида юзлаштириш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказиш учун жабрланувчи Б.Йўлдошев телефон орқали терговга келиш ҳақида чақирилганида, бормаслигини билдирган. 

Бундан ташқари, Б.Йўлдошевнинг терговга етиб келиши ҳақида 2 маротаба онаси ва амакисига чақирув хати берилган бўлсада, соғлиғи яхши эмаслиги сабабли терговга етиб келмаслигини билдиришган ҳамда бу ҳақда Б.Йўлдошевнинг қонуний вакили онаси С.Раҳмонова ўғлининг кейинги тергов жараёнларида қатнашмаслигини билдириб ариза билан мурожаат қилган. 

Б.Йўлдошевга бир маротаба пичоқ урилгани учун бу ҳаракат бир нафар шахс, яъни А.Полвонов томонидан содир этилган деб асосли хулосага келинган. Шу боис, Ш.Полвонов жиноят иши бўйича айбланмаган. 

Жиноят иши айблов хулосаси билан 2021 йил 13 февраль куни жиноят ишлари бўйича судга оширилган. Ҳозирда жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судида суд тергови бошланиш арафасида.

Б.Йўлдошевнинг ИИБ терговчиси С.Атабаев ҳақорат қилгани ва бошқа кўрсатган ҳолатлари юзасидан Қўшкўпир туман прокуратураси томонидан хизмат текширув тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча хабар берилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!