Хоразмда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш учун симёғочга чиққан фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
«21 июнь куни соат 06:30 ларда Хива туманининг «Журён» маҳалласида фермер хўжалиги раҳбари Н.И. Хива туман электр таъминоти корхонасини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги насосини тармоққа ноқонуний равишда улаш учун 0,4 киловаттлик электр устунига чиққан.
Тармоққа уланиш пайтида трансформаторнинг 2-фидери ўчирилмагани оқибатида фуқарони катта кучланишли ток урган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган», дейилади хабарда.
Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиш ишларини бошлаган.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси фуқаролардан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмасликни, бунинг учун тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишни сўраган.