Хоразмда давлат боғчалари 4 кунга ёпилади
Аномал иссиқ сабаб 14–17 июль кунлари Хоразм вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Қарор ҳаво ҳарорати 44–45°C гача кўтарилиши кутилгани ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик бошқармаси тавсияси асосида қабул қилинган.
Давлат боғчалари 20 июлдан одатий тартибда иш фаолиятини қайта бошлайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
