Хоразмда бутун бошли оиланинг ўлимига қушлар сабабчи бўлган

Хоразмда бутун бошли оиланинг ўлимига қушлар сабабчи бўлган

22 октябрь куни Хоразмда 4 кишидан иборат бутун бошли оила эҳтиётсизлик оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Жорий йилнинг 22 октябрь кунидан 23 октябрь кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди иситиш қозонининг дудбурони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этганлар.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги сабаб бўлган.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

“Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!