Хоразмда бир шиша “ароқ” илинжида қиморхона ташкил этган шахс судланди

Хоразмда бир шиша “ароқ” илинжида қиморхона ташкил этган шахс судланди

Куни кеча жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида бошқа шахсларга қимор ўйнаш учун шароит яратиб бериб, қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этганга суд ҳукми ўқилди.

Иш ҳолатларига кўра, А.Б. (исм-шарифи ўзгартирилган) ўзининг яшаш уйида, ўзи билан бир маҳаллада яшовчи танишлари (7 нафар киши) га пул тикиб ўйналадиган қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, қимор ўйини ўйнатиб ўтирганлиги аниқланиб, ИИБ ходимлари томонидан холислар иштирокида А.Б.нинг қиморхона ташкил қилган меҳмонхонасидан ўртада қимор учун ўйналаётган карта ва пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд ҳукми билан судланувчи А.Б.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, муқаддам судланмаганлиги, биринчи марта жиноятга қўл урганлиги ва жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатлар эътиборга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартликка алмаштирилиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

М.Рузметов, Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!