Хоразмда антиқа фирибгар қўлга олинди

Хоразмда антиқа фирибгар қўлга олинди

Хоразм вилояти божхоначилари томонидан антиқа фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Урганч шаҳрида яшовчи Б.Я гиёҳвандлик воситалари ниқоби остида бир дона гугурт қутида майдаланган исириқ ўсимлигини О.Р.га 700 000 сўмга сотаётган пайтда ушланди.

Хоразм вилояти ИИБ экспертизаси хулосасига кўра, Б.Ядан ашёвий далил сифатида олинган бир дона гугурт қутига солинган жами оғирлиги 2,73 грамм бўлган сарғимтир рангли ўсимлик майдалари гиёҳванд воситалар туркумига кирмайди.

Фирибгарлик ортидан даромад орттирмоқчи бўлган шахсга нисбатан ЖКнинг 168–моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!