Хоразмда алимент тўламаган шахс 15 суткага қамалди

Хоразмда алимент тўламаган шахс 15 суткага қамалди

Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ф.Ж (исми ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2018 йил  13 июлдаги суд буйруғига асосан, ундирувчи С.Х фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг, яъни 2009 йил 2 ноябрда туғилган Д.Б ва 2014 йил 16 апрелда туғилган Ж.Бнинг моддий таъминоти учун унинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент вояга етгунга қадарли ундириш белгиланган.

 Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг "Aniq.uz"га хабар беришича, ҳуқуқбузар Ф.Ж мазкур ижро ҳужжати бўйича алимент тўлаши лозимлигини аниқ билгани ҳолда, бу ҳақда бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамай 2 ойдан ортиқ, яъни 2018 йил 13 июль кунидан 2019 йил 13 март кунига қадар ундирилиши лозим бўлган 3.484.902 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлмасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

2019 йил 6 май Хива туман маъмурий судининг раиси Д.Юсуповнинг раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф.Жга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси
1-қисми (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!