Хоразмда 46 ёшли эркак 57 ёшли аёлнинг машинасини ўғирлади, лекин...

Хоразмда 46 ёшли эркак 57 ёшли аёлнинг машинасини ўғирлади, лекин...

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 2019 йил 12 июнь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда шу йил 30 май куни Мевазор маҳалласида яшовчи 46 ёшли М.Қ. маст ҳолда “Аббос” хусусий дорихонаси олдида 57 ёшли М.А. исмли аёлга тегишли, эшиклари очиқ ҳолда калити ўзида қолдирилган “Спарк” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, Арбоблар маҳалласи ҳудудида А.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинага урилиб, тўқнашув содир этганлиги кўрсатилган. М.Қ. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!