Хоразмда 22 ёшли аёл "самосуд" қилинди

Хоразмда 22 ёшли аёл "самосуд" қилинди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 8 июль куни 22 ёшли аёл опа-сингил томонидан «самосуд» қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмат хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа Урганч шаҳар Жалолиддин Мангуберди номли маҳаллада содир бўлган. Аниқланишича, ушбу маҳаллада яшовчи 35 ёшли Н.М. ва 33 ёшли Д.М. исмли опа-сингиллар Урганч шаҳрининг Байналминалчи маҳалласида яшовчи 22 ёшли М.О. исмли аёл билан ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Урганч шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!