Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осди. Ҳолат текширилмоқда

Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осди. Ҳолат текширилмоқда

Хоразмда 2002 йилнинг 14 февралида туғилган келин ўз жонига қасд қилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг "Aniq.uz"га маълум қилишича, Шовот тумани, “Катқалъа” маҳалласи, “Семруг” кўчаси, 45-уйда яшаган фуқаро Қадамбоева Мухлиса Зафар қизи 2021 йил 01 апрель куни соат 11:00ларда ўз уйининг қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли шпагат ип билан ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд  қилган.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий эксепртизаси илмий-амалий Марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.

Дастлабки эксперт маълумотига кўра фуқаро М.Қадамбоеванинг ўлимига ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция сабаб бўлган.

Марҳума 2020 йил октябрь ойида 04.08.2001 йилда туғилган М.Янгибоев билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан Катқалъа маҳалласида истиқомат қилиб келган.

Шу билан бирга, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра фуқаро М.Қадамбоева ёки унинг оила аъзолари турмуши давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки маҳалла фуқаролар йиғинига шикоят қилишмаган.

Турмуш ўртоғи М.Янгибоев ёки оила аъзолари муқаддам судланмаган, нотинч оила ёки бошқа бир ҳолатлар юзасидан рўйхатда турмайди.

            Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!