Хоразм шакар заводининг эгаси хом ашё харид қилиш учун 20 млн доллар кредит олишга қарор қилди

Хоразм шакар заводининг эгаси хом ашё харид қилиш учун 20 млн доллар кредит олишга қарор қилди

3 октябрь куни «Хоразм шакар» АЖнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Унда компаниянинг 2018 йилги бизнес-режаси тасдиқланди.

Йиғилишда «Ангрен шакар» МЧЖнинг банкдан валюта кредити олиши учун кафиллик бериш рад этилди. Бунинг ўрнига шакарқамиш хом ашёсини сотиб олиш учун жамиятнинг ўзи 20 миллион доллар кредит оладиган ва шартномалар тузадиган бўлди.

«Хоразм шакар» янги эгаси, янги устави, ҳатто янги номи, шунингдек, жалб этилиши режалаштирилаётган салмоқли маблағ билан корхонани тўлиқ қувватда ишлатишга қарор қилган кўринади.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2017 йилда шакар танқислиги муаммосига дуч келганди. Ушбу муаммо Россия, хусусан, Украинадан шакар импортини кўпайтириш эвазига ҳал этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тошкентлик А.Тошев Хоразм шакар заводи акцияларининг 99,4 фоизини сотиб олгани, у акциядорлик жамияти номини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!