Хоразм Маъмун академияси олимлари янги биостимулятор яратишди

Бу ҳақда академия матбуот хабар берди.

Янги биостимуляторга БКМ деб ном қўйилган.

Биостимулятор буғдой ва маккажўхорида синаб кўрилганда, униб чиқиш 3-4 кунга тезлашган. Ҳосил шаклланиши ва етилиши 3-5 кунга эрта бўлган ва ҳосилдорликни 8-10 центнерга ошириш имконини берган.

Биостимулятор ўсимлик физиологиясини ўзгартиради. У намлик етишмовчилиги, қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши каби абиотик стрессларга чидамли бўлади.

Биостимуляторлар қўлланилган ўсимликнинг илдиз тизимида ўсиш тезлашади. Иммунитети яхшиланган илдизлар ноқулай экологик шароитларга бардош беради ва касалликларга қарши кураша олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!