ХОҚ Россияга 2020 йилги Олимпиададан четлатиш билан таҳдид қилди

ХОҚ Россияга 2020 йилги Олимпиададан четлатиш билан таҳдид қилди

Халқаро Олимпия қўмитаси Россия бобслей федерацияси президенти Александр Зубковга нисбатан Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан чиқарилган қарор Москва шаҳри суди томонидан ноқонуний деб топилганидан хавотир билдирмоқда. 

ХОҚ Россия Олимпия қўмитасига CAS қарори бажарилишини таъминлаш илтимоси билан мурожаат қилган. Гап шундаки, ХОҚ 22 ноябрда Зубковдан аксилдопинг қоидаларини бузгани учун Сочида қўлга киритган 2 та олтин медални қайтариб беришини талаб қилган. Бундан бир кун аввал Москва суди CAS қарорига қарамай, Зубковга Олимпия чемпиони мақоми ва медалларни ўзида сақлаб қолишга изн берган. Москва суди судьяси Зубковнинг айбдорлиги исботлари бўлмагани сабаб, CAS қарорини тан олмаган.

Энди ХОҚ агар Олимпия хартияси қоидалари бажарилмаса, Россияга қарши турли санкциялар қўллаши, жумладан уни Токиода ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиадада иштирок этишдан четлатиши мумкин. Ўз навбатида Россия Олимпия қўмитаси Москва суди қарори бўйича аппеляция берди.

Зубков 2017 йил ноябрда 2014 йилги Олимпиадада аксилдопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб, умрбод мусобақалардан четлатилганди. Спортчи, шунингдек, 2 та Олимпия олтин медалидан маҳрум этилган. Кейинроқ CAS Зубковнинг умрбод четлатилиши қарорини бекор қилган, бироқ олтин медаллар қайтарилиши борасидаги қарорини ўзгартирмаган. 

Manba: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!