Хонанда Пьер Нарцисс 45 ёшида вафот этди

Хонанда Пьер Нарцисс 45 ёшида вафот этди

Россия ва МДҲда “Шоколадный заяц” қўшиғи билан танилган россиялик хонанда Пьер Нарцисс вафот этди.

Россиялик хонанда, "Фабрика звезд-2" кўрсатуви иштирокчиси “Шоколадный заяц” қўшиғининг ижрочиси Пьер Нарцисс вафот этди.

Хонанда 21 июнь куни 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Каролина-Кристель Калачёва маълум қилди.

“Дада, сизга ҳамма нарса учун раҳмат... Мен у ёнимда бўлмаслигидан жуда афсусдаман... Лекин умид қиламанки, унда жаннатда ҳам, кейинги ҳаётида ҳам ҳаммаси яхши бўлади”, деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Пьер Нарцисс, асли келиб чиқиши Камерундан. Россияга 1990 йиллар охирида келган. Москвада унга омад кулиб боққан, дастлаб у МГУга ўқишга кирган, кейин фильмда кичик роль олган. Ундан сўнг эса “Фабрика звезд” кўрсатувида кастингдан ўтиб муваффақиятли иштирок этган. Ундан сўнг Нарцисснинг мусиқа ва шоу-бибзнесда карьераси муваффақиятли давом этади. У бир неча хит қўшиқлар куйлайди, россиялик модель Валерия Калачёвага уйланади. 2005 йилда эса улар фарзандли бўлишади.

Валерия Калачёва айтишига кўра, Пьер Нарцисс узоқ йиллар астма билан оғриган, шу боис ўткир буйрак етишмовчилиги белгиларига эътибор бермаган. У шифокорларга мурожаат қилганида, унга юрак етишмовчилиги ташхиси ҳам қўйилган. Нарцисс зудлик билан юрак клапанини алмаштириши учун операция тайинланган. Лекин операция учун тиббий комага туширишган, аммо унинг юраги беҳушликка дош бера олмаган...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!