Хонанда Лола: "Атрофга қаранг. Ҳамма жойда ахлат"

Хонанда Лола: "Атрофга қаранг. Ҳамма жойда ахлат"

Хонанда Лола инстаграмда янги ташаббусга қўл урди.

«Хайрли кун! Ҳар биримиз 1 кг атрофида ахлат ҳосил қилиб, чиқариб ташлайдиган кун. Яъни, биргина Тошкентнинг ўзи бугун икки ярим МИЛЛИОН кг ахлат чиқаради.

 Атрофингизга қаранг. Йўлаклар атрофида тўла пакетлар, қоғоз ўрам ва бўш қутилар билан тўлган ариқлар, пластик билан лиқ тўла дарё ва каналлар. Ва кейин, занжир бўйлаб, уларнинг натижасида ҳалок бўладиган қуш ва ҳайвонлар. Занжирнинг охирида эса – шу дарёлардан сув ичадиган ўзимиз.

Экологияни ифлослантириш глобал муаммоси бугун ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди.

Атрофимиз тозароқ бўлиши учун сиз нима қила оласиз? ‍

Келинг, экология ҳимоясида бирга турамиз. Мен билан бирга атроф-муҳит ифлослантирилишига қарши чиқинг», деб ёзади хонанда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!