Хонанда Жўрабек: "Ҳозир отасининг пули билан телеканал ва радиоларни қул қилиб олганлар қанча"

Хонанда Жўрабек: "Ҳозир отасининг пули билан телеканал ва радиоларни қул қилиб олганлар қанча"

Хонанда ва актёр Жўрабек «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад уюштирди.

Интервью давомида Жўрабек киноларда кўринмай қолгани сабаблари ва 80 минг сўмга олдирган «Орзу» деб номланган клипи ҳақида гапириб берди.

Мени фақат хонанда сифатида кинога таклиф қилишмоқда. Аслида актёрлик йўналишини тугатганман. Актёр деб қарашларини хоҳлардим. Бундан ташқари кинолар жуда саёз. Охирги марта кинога таклиф қилишганида ‘қандай рол?’ десам, ‘бабник роли’ дейишди. Рад жавобини берганман, чунки нимагадир кўпчилик мен ҳақимда шундай ўйлайди.

Уйланишда ҳам шу сабабли кўп жойдан совчиларимиз қайтишган. Негадир мени хотинбоз деб ўйлашарди. Шу сўзни деб туҳматларга қолганман.

Авваллари санъаткорни тўй боқади, дейишарди (кулиб). Ҳозир тўй ҳам боқолмаяптими дейман. Чунки тўйдан тушган даромадга клип оласиз, уни телеканалларда эфирга узатиш учун ҳам нимадир бериш керак.

2003 йил «Орзу» деган қўшиғимизга клип олганмиз. Мана шу клип учун 80 минг пул кетган. Эфирга узатиш, телеканал ёки радиоларда ‘айлантириш’ бугунгидек қиммат эмас эди. Ҳозир улар ҳам ўзларини «олишяпти».

Телевидение ва радиода яхши қўшиқ, яхши ижодкор деган қарашлар қолмаган. Ҳозир фақат чўнтагингизга қарашади. Отасининг пули билан телеканал ва радиоларни қул қилиб олганлар қанча.

Жўрабек, хонанда ва актёр


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!