Хонанда Анди Юлдуз Усмонова хонадонида меҳмон бўлди (фото)

Хонанда Анди Юлдуз Усмонова хонадонида меҳмон бўлди (фото)

Ўзбекистонда ўз концертларини тақдим этган хорижий санъаткор Анди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонадонида меҳмон бўлди! Бу ҳақда "fattohhon.com" хабар берди.

Нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлат хонандалари ҳам тан берган, қўшиқларини ўзга юрт тингловчилари ҳам берилиб тинглайдиган Юлдуз Усмонованинг кўнгилларни таъсирлантирган “Хаста бўлма” қўшиғи Андининг ҳам кўнглидан жой олди! Анди қўшиқни берилиб тинглади ва самимий фикрлар билдирди.

Икки санъаткор ўзаро ижодий ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашишди.

Ажаб эмас, бу меҳмондўстлик ва самимий суҳбат, кейинчалик икки санъаткорнинг икки халқ юрагидан жой оладиган дуэтларига сабаб бўлса...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!