Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни норвегияликлар 13 ноябрь куни Эстонияга қарши ўтказса, исроилликлар 14 октябрь куни Италия билан куч синашади.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
Аргентина миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Карлос Тевес Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир жамоада тўп тепишга кўндирганини маълум қилди.
АҚШда россиялик такси ҳайдовчиси GPS орқали берилган йўналишга амал қилиб, тасодифан Калифорниядаги ҳарбий база ҳудудига кириб кетгани учун ҳибсга олинди.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Россия билан иттифоқ тузилишидан олдин Шимолий Корея инфратузилмаси самарасиз бошқарув ва халқаро санкциялар туфайли эътиборсиз ҳолга келиб қолган эди.
Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.М. иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган.
Мақолада Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий ришталар, бугунги алоҳида стратегик шериклик, савдо-инвестиция алоқалари ҳамда муносабатларни янги технологик босқичга олиб чиқиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.
АҚШ Вашингтон маълумотларига кўра, Эрондан бошпана сифатида фойдаланиб, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этаётган Ал-Қоида ташкилотининг юқори лавозимдаги 8 нафар раҳбари ҳақида маълумот учун мукофот эълон қилди.
Разведка маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушида ярим млн нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда Британия Қуролли кучлари бош қўмондони Рич Найтон журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
Эрон соҳиллари яқинидаги Форс кўрфазида катта нефть доғи пайдо бўлди. Унинг майдони бир сутка ичида қарийб 200 квадрат километрдан 400 квадрат километргача кенгайган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 10 сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трампга икки марта қўнғироқ қилиб, уни Яман ҳусийларига қарши зарбалар беришга чақирди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг икки расмийсига таяниб, Ахios хабар берди.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим йилда турли қонунбузарликлар содир этган қарийб 100 минг мигрант мамлакатдан депортация қилинган.
Саудия Арабистони армияси позицияларини эгаллаганини айтган ҳусийлардан бири кейинги мақсад Маккани Саудия ҳукумати назоратидан чиқариш эканини билдирди.