Хизмат пайтида ишқий муносабатга киришган офицерлар ишдан бўшатилди

Хизмат пайтида ишқий муносабатга киришган офицерлар ишдан бўшатилди

Буюк Британияда полиция хизмат машинасида ишқий муносабатга киришиб, иккита қўнғироққа эътибор бермади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Тартиб-интизом комиссияси Молли Эдвардс ва Ричард Патон касалхонадан қилинган қўнғироққа жавоб бермай, бормаганини аниқлади. У ерда ҳужум қурбонларини тунги клубдан олиб келишган.

Телефон суҳбатлари полиция ходимлари бу вақтда хизмат машинасида ишқий муносабатда бўлганини кўрсатди.

Шуниси эътиборлики, иккала офицернинг ҳам оиласи ва фарзандлари бор. Воқеадан сўнг Эдвардс ва Патон ишдан бўшатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!