XIX асрга тегишли бино ёниб кетди

XIX асрга тегишли бино ёниб кетди

Елабугада 19-асрнинг эски биносининг томи ёниб кетди. Воқеа жойидан олинган кадрлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди, деб хабар берди Татаристон давлат телерадиоэшиттириш компанияси.

Маълум бўлишича, аланга банк ва савдо ходимлари клуби томини қамраб олган. Ушбу бино республика аҳамиятига эга маданий мерос объекти ҳисобланади.

Қутқарувчилар зудлик билан ёнғин содир бўлган жойга етиб келишди. Бир неча дақиқада ўт ўчирувчилар 120 квадрат метр майдонда ёнғинни ўчиришди. Ҳодиса сабаблари текширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!