Хитойнинг яна 7та компанияси АҚШнинг «қора рўйхати»га кирди

Хитойнинг яна 7та компанияси АҚШнинг «қора рўйхати»га кирди

АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси мамлакат миллий хавфсизлиги ёки ташқи сиёсий манфаатларига зид бўлган фаолиятни амалга оширишда гумон қилиб, Хитойниг 7 та суперкомпютер компанияларини «қора рўйхати»га қўшди.

  • Рўйхатга қуйидаги Хитой технологик компаниялари киритилган: Tianjin Phytium Information Technology, Shanghai High-Performance Integrated Circuit Design Center, Sunway Microelectronics, National Supercomputing Center Jinan, National Supercomputing Center Shenzhen, National Supercomputing Center Wuxi, va National Supercomputing Center Zhengzhou.

АҚШ расмийларининг ҳисоблашича, бу компаниялар Хитой қуролли кучлари фойдаланадиган суперкомпютерларни яратишда иштирок этмоқда. Шу билан бирга, тўпланган маълумотлар оммавий қирғин қуролларини яратиш дастурларида ишлатилиши тахмин қилиняпти.

«Суперкомпютерларнинг имконияти ядро ва гипертовушли қуроллар сингари миллий хавфсизлик тизимларини ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Савдо вазирлиги ҳарбий модернизация ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва Хитойнинг АҚШ технологияларидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланади», дейилган вазирлик баёнотида.

2019 йил ёзида АҚШда Хитойнинг Huawei компанияси хитойлик ҳарбийлар билан боғлангани ва уларга алоқа ҳамда сунъий онг тизимларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши маълум қилинган. Шундан кейин Пентагон Хитой армияси билан бевосита ёки билвосита ҳамкорлик қилувчи Хитой компаниялари рўйхатини туза бошлаган.

Дастлаб бу рўйхатга Huawei, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқарувчи Hikvision компанияси, CRCC концерни ва яна 28та компания киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!