Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг уч чорагида 0,7 фоизга ўсди

Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг уч чорагида 0,7 фоизга ўсди

Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг тўққиз ойида 0,7 фоизга ўсди.

Бу ҳақда ХХР Давлат статистика бюроси хабар берди.

Бюронинг ҳисоботида кўрсатилишича, ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч чорагида Хитойнинг ЯИМ йиллик ҳисобда 72,278 триллион юан (тахминан 10,78 триллион долларни) ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,7 фоизга ўсган.

Ҳужжатда, шунингдек, учинчи чоракда Хитой ЯИМ 4,9 фоизга ўсганлиги айтилган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!