Хитойлик вирусолог: "Бу коронавирус — бошланиши, унинг давоми ҳам бор"

Хитойлик вирусолог: "Бу коронавирус — бошланиши, унинг давоми ҳам бор"

Таниқли хитой вирусологи Ши Чжэнли инсоният янги таҳдидга дуч келаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, янги турдаги коронавирус айсбергнинг учи, холос. У илмни сиёсийлаштирмасликка чақирди ва эпидемияларга қарши курашда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

"Агар биз одамларнинг азоблайдиган кейинги юқумли касалликнинг олдини олишни истасак, табиатда ёввойи ҳайвонлар томонидан юқадиган ушбу номаълум вируслар ҳақида олдиндан билишимиз ва дунёни олдиндан огоҳлантиришимиз керак", — дея вирусологнинг сўзларини келтиради Blоомbеrg.

Акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, яна бир эпидемия авж олиши мумкин.

Аввалроқ, Хитой ҳукумати Хубей провинциясининг Ухан шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозорида коронавирус инфекцияси пайдо бўлгани ҳақидаги расмий хабарни рад этган эди. Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази раҳбари Гао Фу бозор ҳам коронавируснинг қурбонига айланганини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, Хитойда тергов ўтказилди, бозор маҳсулотлари синовдан ўтказилди ва синовлар сотилган ҳайвонлар Хитойда коронавирус тарқалишининг манбаси эмаслигини кўрсатди. Шундай қилиб, Хитой ҳукумати узоқ вақт талаб қилган версиясидан воз кечишга мажбур бўлди, деб ёзади NEWS.ru.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!