Хитойлик олимлар америкалик ҳамкасбларни ортда қолдиришди

Хитойлик олимлар америкалик ҳамкасбларни ортда қолдиришди

Хитойлик олимлар табиий фанлар соҳасидаги мақола ва материаллар сони бўйича америкалик ҳамкасбларни ортда қолдиришди.

Бу ҳақда Япония Миллий фан ва технологиялар сиёсати институтининг ҳисоботига асосланиб “Nikkei” газетасида маълум қилинди.

Нашрнинг таъкидлашича, бу рақамлар ХХРнинг улкан салоҳиятидан далолат беради.

Унга кўра, 2016 йилдан 2018 йилгача хитойлик олимлар томонидан 306 мингта, уларнинг америкалик ҳамкасблари томонидан эса 281 мингта илмий мақолалар нашр этилган.

Нашрнинг қайд этишича, хитойлик олимлар томонидан ўтказилаётган тадқиқотлар сифати тобора Америка даражасига яқинлашмоқда.

Ваҳоланки, 2017 йилда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган 10% мақолаларнинг 24,7% америкаликлар, 22% эса хитойликлар томонидан ёзилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!