Хитойлик мусулмонларга энди фақатгина бир марта ҳаж қилишга рухсат берилади

Хитойлик мусулмонларга энди фақатгина бир марта ҳаж қилишга рухсат берилади

Хитойда жорий йилнинг декабридан эътиборан мусулмон фуқароларнинг ҳаж сафарига боришини тартибга солувчи янги қоидалар кучга киради. 

Bitter Winter нашрининг ёзишича, Хитойнинг Дин ишлари бўйича бошқармаси 12 октябрь куни “Мусулмонлар ҳажини тартибга солиш чора-тадбирлари” номли ҳужжатни эълон қилган. Қирқ икки моддадан иборат мазкур ҳужжат жорий йилнинг 1 декабридан кучга киради. 

Янги қоидаларга биноан эндиликда ҳаж сафарларини ташкиллаштириш фақатгина Хитой ислом уюшмаси томонидан амалга оширилади. Маҳаллий мусулмонларнинг ҳаж сафарига ҳаётлари давомида фақатгина бир марта боришларига рухсат этилади. Хитой ислом уюшмаси воситачилигидан фойдаланмаган ҳолда ҳажга бориш эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. 

Ҳажга боришни истаган хитойлик мусулмонлар аввалига махсус сайтда рўйхатдан ўтишлари ва моддий имкониятлари ҳаж сафарини адо этишга етарли даражада эканлигини кўрсатиб беришлари зарур. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!