Хитойлик жарроҳлар беморнинг миясидан 10 сантиметрли тирик қуртни олиб ташлади

Хитойлик жарроҳлар беморнинг миясидан 10 сантиметрли тирик қуртни олиб ташлади

Хитойда жарроҳлар беморнинг миясидан ўн сантиметрли тасмасимон қуртни олиб ташлади,деб хабар бермоқда «Trud.ru».

Нанчан шаҳрида яшовчи Лю фамилияли 26 ёшли йигит ўзида тутқаноқ хуружи содир бўлгач, тиббий текширувдан ўтишга келган. Қон таҳлили Spirometra mansoni туридаги қурт борлигини кўрсатган.

Операциянинг ноодатийлиги шундан иборат бўлдики, беморнинг организмидан чиқариб олиш вақтида қурт тирик бўлган.

Шифокорлар тахмин қилишича, паразит Люнинг грилда пиширилган таомларга ўчлиги туфайли унинг организмига тушиб қолган. Тасмасимон қуртнинг тухумини у яхши пишмаган гўшт билан бирга еб юборган, сўнг у қонга ўтиб, ички органлардан бирига жойлашиб олган бўлиши мумкин.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!