Буюк Британияда 5 миллиард фунт стерлинглик криптовалюта фирибгарлик схемасини ташкил этганликда айбланаётган Хитойда туғилган Цзян Чжимин ўзининг сўнгги крипто-ҳисоб рақамларида сақланган 67 миллион фунт стерлингни Лондон полициясига топширишга розилик берди.
Бу ҳақда The Times нашрига таяниб Report хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳисоблар пароллари сақланган флеш-диск полиция томонидан аёлнинг тайтисининг яширин чўнтагидан тинтув вақтида топилган.
Цзян Чжимин 2024 йил апрел ойида Лондон полицияси томонидан юқори қийматли Британия кўчмас мулки билан боғлиқ шубҳали операциялар доирасида ҳибсга олинган. Тергув давомида у 2014–2017 йилларда Хитойда инвесторлардан ўғирланган маблағларни ювиш схемасини ташкил этган фирибгар экани аниқланган.
У ва унинг шериклари ўғирланган маблағларни криптовалютага айлантириб, сохта ҳужжатлар ёрдамида Буюк Британияга келган.
Унинг ҳибсга олинишидан кейин полиция 5,1 миллиард фунт стерлинглик крипто-активларни мусодара қилган. Кейинчалик у 3,1 миллион фунт стерлинглик қўшимча активларни ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширишга рози бўлган.
Энди эса фирибгар 67 миллион фунт стерлингни ўз ичига олган сўнгги крипто-ҳисоб рақамларининг паролларини полицияга берди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.