Хитойга қарши: АҚШ 250 миллиард долларлик қонун лойиҳасини маъқуллади

Хитойга қарши: АҚШ 250 миллиард долларлик қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Хитой билан техник рақобатбардош бўлиш учун қарийб 250 миллиард долларлик қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

68 конгрессмен ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди, 32 киши ҳужжатни қўллаб-қувватламади. Унга кўра, Вашингтон технологиялар ва тадқиқотларни кучайтиришга 190 миллиард доллар сарфлайди ва тахминан 50 миллиард доллар чиплар ва телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Сенат демократлари етакчиси Чак Шумернинг сўзларига кўра, келажак технологиялари бўйича қарама-қаршиликда ким ғолиб бўлса, у жаҳон иқтисодий етакчилигига эришади. Унинг сўзларига кўра, агар Америка ҳукумати ўз ишчилари ва компанияларининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолишни истаса, улар илм-фан, тадқиқот ва инновацияларга маблағ киритиши керак.

Энди қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак, шундан сўнг у президент Жо Байденга имзолаш учун тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!