Хитойдаги ташландиқ карьерда антиқа меҳмонхона қурилди

Хитойдаги ташландиқ карьерда антиқа меҳмонхона қурилди

Одатга кўра, меҳмонхоналар шинам хоналар ва ойналардан очилувчи чиройли манзаралар учун ўзаро рақобатлашади, бироқ Хитойда қуриб битказилган Shimao InterContinental Wonderland меҳмонхонаси уларнинг барчасига қарши борди. Гап шундаки, Шанхай яқинида жойлашган меҳмонхона ташландиқ карьерда бунёд этилди.

Қурилиши 10 йил давом этган меҳмонхона мижозлар учун ўз эшикларини 1 декабрдан очади. Бу меҳмонхонанинг бир кишилик стандарт хонаси учун 480 доллар тўлашга тўғри келади.

Меҳмонхонанинг 16 қавати ер устида жойлашган, 10 метр чуқурликда эса аквариум кўринишида яна 2 қават мавжуд. Меҳмонхонанинг ер усти қисмида хоналар, ресторан, бассейн ва сув спорти турлари маркази жойлашади.

Меҳмонхона лойиҳасини Дубайдаги Burj Al Arab меҳмонхонасини яратган Atkins британ фирмаси ишлаб чиққан. Архитекторлар бинонинг экологиклигига урғу беришган. Жумладан, меҳмонхонада қуёш ва геотермал электр станциялар ишлайди.

Ушбу меҳмонхонада истовчилар бейсжампинг ва қояга кўтарилиш билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!